{{ message }}

Сампаоли Агуэрони жазолаб Нигерияга қарши ўйинда майдонга туширмайди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг сўнгги турида  Нигерияга қарши (26 июнь) майдонга тушмайди. Бунга сабаб жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаоли ҳақида айтган гаплари бўлди, деб хабар бермоқда Хосе Альварес Хайа.

«Агуэро Нигерия термасига қарши ҳал қилувчи ўйинда иштирок этмайди. Сампаоли шу тариқа унинг айтган гаплари учун жазолаш истагида. Бироқ бу қарорни у спорт сабаблари дея таърифлаши ҳам мумкин», - дейди Хайа.

Агуэро Хорватиядан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг, Сампаолининг ўйинчиларни танқид қилганига қарата: «Хоҳлаганини гапираверсин» деган эди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар