{{ message }}

Сон Хен Мин ҳарбий хизматдан озод бўлиши учун Осиё ўйинларида ғалаба қозониши керак

«Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Сон Хен Миннинг Осиё ўйинларида иштирок этишиги изн берди ва Премьер-Лиганинг стартини ўтказиб юборади.

Россиядаги мундиалда Жанубий Корея амалдаги чемпион Германияни таслим қилди ва учинчи ўрин билан кифояланди. Шу тариқа, ҳужумчи 28 ёшгача бориши мумкин бўлган мажбурий ҳарбий хизматдан озод бўлмади.

Эндиликда Сон хизматдан фақатгина бир шарт билан озод бўлади, агарда терма жамоаси билан Осиё ўйинларида ғалаба қозонса. Мусобақа 14 августдан 1 сентябрьга қадар Индонезияда бўлиб ўтади.

Жанубий Кореяликлар финалгача бўлган йўлни босиб ўтишса, Сон кузнинг бошида бўшайди ва Премьер-лиганинг бирданига 4 та ўйинини ўтказиб юборади: «Ньюкасл», «Фулхэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Уотфорд» клубларига қарши.

Манба: www.fapl.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар