{{ message }}

Индонезияда ўтказиладиган Ёзги Осиё ўйинлари футбол мусобақасига қуръа ташланди

 

Хабарингиз бор, шу  йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда Ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларида Ўзбекистон ОТЖ ҳам қатнашади. Мусобақага тайёргарлик доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 17-29 июнь кунлари Туркиянинг Картепе шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Бугун Ёзги Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси “Б” гуруҳида Тайланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олди.

 

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар