{{ message }}

Андрей Шипилов: «Металлург» ҳар томонлама «Сўғдиёна»дан устун эканлигини кўрсатди

PEPSI Суперлига 16-тури доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бекободликлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдирди:

"Учрашув яхши кечди. Жиззах шаҳри жамоаси билан ўйин осон ўтмаслигини билардик. Зеро рақиб танаффусда анча кучайди, таркибга бир қатор маҳоратли футболчилар жалб этилди. Лекин шу билан биргаликда “Сўғдиёна” ўйинчиларининг ўйин охирига қадар чарчаб қолишларини тахмин қилгандик ва якунда шундай бўлди ҳам.

Рақиб бугун 90 дақиқа бир хил темпда ўйнай олмади. Бугун ҳар томонлама рақибдан устун эканлигимизни намойиш эта олдик", - деди мураббий.

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар