{{ message }}

Сергей Лушчан: Бир кун олдин йиғилган таркибни майдонга тушуриш керак эмаслигини билардим, аммо...

PEPSI Суперлига 16-тури доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдирди.

"Нима ҳам дердик, бугун ҳам мағлубиятга учрадик. Айбни ўз бўйнимга оламан. Аслида бир кун олдин йиғилган таркибни эртасигаёқ майдонга тушуриш керак эмаслигини билардим. Лекин ўйинчилардаги шижоат ва хоҳиш мени барибир таваккал қилишга ундади.

Ютқазган бўлсак-да, жамоага янги келган барча футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирдим. Улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Бугун чиройли ва мазмунли ўйнаб, томошабинларга ғалаба тухфа этмоқчи эдик. Лекин на илож, ҳаёт давом этади. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишимиз шарт", - деди Лушчан.

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар