{{ message }}

Ҳамиджон Актамов: «Бунёдкор» хатоларимиздан унумли фойдаланди

PEPSI Суперлига 16-тур учрашувлари доирасида “Бунёдкор” клуби “Қизилқум” устидан 2 та тўп фарқи билан зафар қучди. Ўйиндан сўнг навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов қуйидагича фикр билдирди:

"Ўзимиз йўл қўйган хатолар сабаб гол ўтказиб юбордик. Агар юзага келтирган қулай имкониятларимиздан унумли фойдаланганимизда, балким ютишимиз ҳам мумкин эди. “Бунёдкор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб бугун биз хато қилишимизни сабр билан кутди ва якунда хатоларимизни жазолади.

Бугун балким танаффусдан кейин илк марта ўйнаганимиз сабабли ҳам мағлуб бўлгандирмиз. Энди қолган ўйинларда мазмунли ўйнаб, чемпионатда кучли олтиликка киришга ҳамда кубокда имкон қадар узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз", - деди тажрибали мураббий.

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар