{{ message }}

Абрамович Азарни сотиб юборишга тайёр

Sport нашрининг тарқатган маълумотига кўра, «Челси» клуби раҳбари Роман Абрамович сўнгги пайтларда жамоа ярим ҳимоячиси Эден Азарни сотиш ҳақидаги ўйлаб кўрган ва ҳозирда етакчи футболчисини сотишга тайёр.

Шу билан бирга, Азарнинг ўзи ҳам «Челси» клубида қолиш қолмаслигини айтганича йўқ ва ўз кучини бошқа клубда синаб кўриши ҳам мумкин.

Бельгия терма жамоаси футболчиси билан «Реал» ва «Барселона» клублари жиддий қизиқиш билдиришган эди. Азарнинг ўзи Мадрид клуби сафига ўтишни исташини яширмаган.

Ҳозирда Азар Бельгия терма жамоаси билан Россияда ЖЧ-2018да ғалаба қозониш учун ҳаракат қилмоқда. Бугун «қизил иблислар» Францияга қарши финал учун кураш олиб боришади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар