{{ message }}

Анзур Исмоилов Тошкентнинг тўртта клубида тўп сурган илк футболчига айланади

Бугун “Локомотив” клуби янги футболчиларни таништирди. Жамоа Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Николай Погребняк билан шартнома имзолади.

Таниқли журналист ва мутасадди Алишер Никимбаев телеграмдаги канали орқали Анзур Исмоиловнинг трансферини шарҳлаб ўтди:

“Локомотив” футболчини “Уйга ҳуш келибсан, Анзур”, дея тақдимот қилгани кўпчилик учун қизиқ туюлди. Анзур “Локо”да тўп сурмаган бўлса, унда нега бундай ёзилди, деган савол туғилиши мумкин. Клубдагиларнинг айтишича, унинг уйи стадион ёнида жойлашган.

Ҳақиқат шундаки, Анзур фаолиятини “Трактор”да бошлаган ва бу клубнинг стадиони ҳозирги “Локомотив” ўйингоҳи ўрнида бўлган. Шундай экан, Анзур ҳақиқатда ҳам уйига қайтди!

Маълумот ўрнида, Анзур Исмоилов пойтахтнинг тўртта клубида (“Трактор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”) тўп сурган илк футболчига айланди.

 

Фото: t.me/pfc_lokomotiv

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар