{{ message }}

Расман: Роналду «Ювентус» клуби футболчиси

«Реал Мадрид» клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га трансферини тасдиқлади.

Трансфер миқдори эълон қилинмади, лекин Италия медиа хизмати уни 100-105 миллион еврога баҳоламоқда.

33 ёшли португалиялик футболчи «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед»дан 2009 йили ўтган эди. Ўшанда Мадрид клуби футболчи учун 93 миллион евродан воз кечишган.

Испан клуби билан Роналду биргаликда 13 та совринни қўлга киритди.

4 маротаба ЕЧЛ соҳиби, 2 маротаба Испания чемпионати, 2 маротаба Испания кубоги, икки маротаба Испания Суперкубоги, 2 маротаба УЕФА Суперкубоги ва 3 та клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Умумий ҳисобда Роналду «Реал» сафида 438 та ўйинда иштирок этган бўлиб 451 та тўп киритган. Ундан кўп ушбу клуб сафида ҳеч ким гол урмаган.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар