{{ message }}

ЖЧ-2018. Хорватия – Англия: Бугун иккинчи финалчи номи аниқ бўлади

Бугун Моcквадаги «Лужники» стадионида иккинчи финалчи номи маълум бўлади. Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги беллашувдан сўнг Франциянинг финалдаги рақибини билиб оламиз.

ЖЧ-2018
Ярим финал

Хорватия – Англия
11 июл, 23:00, «Лужники»

Хорватия ўз тарихида иккинчи бор ЖЧ ярим финалига чиқишни уддалади ва хорватлар 20 йил деганда илк бор ушбу босқичда тўп сурадилар. Жамоа гуруҳ босқичини кўтаринки руҳда ўтказди, бироқ Далич шогирдлари плей-оффдаги икки ўйинда ҳам пенальтилар серияси орқали кейинги босқчи масаласини ҳал қилишди. Айниқса русларга қарши кечган чорак финал ўйинида хорватлар катта куч йўқотишди.

Таркиби фақат миллий чемпионат футболчиларидан тузилган турнирдаги ягона жамоа - Англияга омад кулиб боқмоқда десак адашмаган бўламиз. Инглизлар ушбу босқичга қадар қўп тер тўкмай етиб келишди. 1/8 финалнинг сўнгги дақиқаларида Колумбиядан тўп ўтказиб юборган Англия пенальтилар сериясида ўйнашга мажбур бўлди, бироқ ўша учрашувда ҳам "уч шерлар" катта қийинчиллик дуч келганлари йўқ.

Ушбу терма жамоалар шу кунга қадар жами 7 марта тўқнаш келишган. Уларнинг тўрттасида инглизларнинг қўли балан келган бўлса, иккитасида Хорватия ғалабага эришган. Битта учрашув дуранг билан тугаган.

Ўзаро ўйинлар натижалари билан таншинг:

09.09.2009           Англия – Хорватия         Жаҳон чемпионати. Саралаш            5:1

10.09.2008           Хорватия – Англия         Жаҳон чемпионати. Саралаш            1:4

21.11.2007           Англия – Хорватия         Европа чемпионати. Саралаш           2:3

11.10.2006           Хорватия – Англия         Европа чемпионати. Саралаш           2:0

21.06.2004           Хорватия – Англия         Европа чемпионати                            2:4

20.08.2003           Англия – Хорватия         Ўртоқлик ўйини                                 3:1

24.04.1996           Англия – Хорватия         Ўртоқлик ўйини                                 0:0

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар