{{ message }}

Роберто Мартинес: Мағлубиятни қабул қилиб, Францияни ғалаба билан табриклаш лозим

Бельгия терма жамоаси бош мураббий Роберто Мартинес ЖЧ-2018 Францияга қарши ярим финал ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун жуда ҳам қийин кун бўлди. Ўйинни ҳал қилувчи паллалар бўлди. Иккинчи бўлимни биз яхши тезликда бошладик. Айнан шу пайт тўп ўтказиб юбордик. Ғалаба, мағлубият битта голга бориб тақалмайди.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Франция Гризманн ва Мбаппега таянган ҳолда қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Уларга қарши ўйнай олдик, ҳимоядаги ҳаракатлардан кўнглим тўлди.

Франция ҳам ҳимояда яхши ўйнади, бизга рақиб дарвоза олдида нимадир етишмади. Жамоалар орасида фақатгина бироз омад фарқ қилди.

Футболчиларим билан фахрланаман. Улар қўлидан келган барча ишни амалга оширди. Мағлубиятни қабул қилиб ва Францияни ғалаба билан табриклаш лозим», - дейди Мартинес.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар