{{ message }}

Дешам – футболчи ва мураббий сифатида ЖЧ финалига чиққан тўртинчи мутахассис бўлди

Франция терма жамоаси ЖЧ-2018 1/2 финалида Бельгия футболчиларини кичик ҳисобда мағлуб этиб Россиядаги мундиал финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

«Учранглилар»нинг бош мураббийи Дидье Дешам ушбу мусобақанинг финалига ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида чиққан тўртинчи мутахассис бўлди.

 

1998 йили Дешам ЖЧда миллий терма жамоаси сафида ғолибликни қўлга киритган.

Ундан аввал ушбу ишни Руди Феллер, Франц Беккебауэр ва Марио Загалло амалга оширган.

Манба: www.wikipedia.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар