{{ message }}

Каратэчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Иорданияга жўнаб кетишди

11-15 июль кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Терма жамоамиз Иорданияга қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар:

-55кг: Жаҳонгир Насимов
-60кг: Садриддин Сайматов
-67кг: Иқболжон Узоқов
-75кг: Достонбек Отаболаев
-84кг: Шахбоз Ахатов
+84кг: Ғофуржон Зохидов

Аёллар:

-50кг: Баҳринисо Бабаева
-55кг: Зулхумор Турсуналиева
-61кг: Барно Мирзаева
-68кг: Дилдор Аннадурдиева

Шунингдек, Дониёр Абдуллаев Ката йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова

Мазкур мусобақа каратэчиларимиз учун XVIII Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг сўнгги ва энг муҳим босқичи ҳисобланади. Эртага, 11 июль куни қитъа чемпионати иштирокчилари рўйхатдан ўтиб, вазн ўлчаш маросимида иштирок этишади. 12 июлдан мусобақага расман старт берилади.

Миллий олимпия қўмитаси Осиё чемпионатида спортчиларимизга омад тилаб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар