{{ message }}

«Милан» клуби қарздорлик сабаб америкаликлар қўлига ўтиб кетди

Теглар:

Американинг Elliott Management инвестиция компанияси «Милан» клубининг янги эгасига айланди, дея хабар қилмоқда Football Italia нашри.

Клубининг аввалги хўжайини Ли Юнхун қарзларни тўлай олмаган. Хитойлик тадбиркор Elliott Management олдидаги 32 миллион евролик қарзини уза олмаган. 2017 йилнинг апрелида Америка компанияси Юнхунга 303 млн евро миқдорида қарз берганди.

Elliott Management «Милан»нинг молиявий аҳволини яхшилаш учун 50 млн евро сармоя ажратиш истагида.

Аввалроқ, УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун «Милан» клубини еврокубоклардан четлатганди.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар