{{ message }}

АГМК - «Пахтакор» учрашуви превьюси

Мазкур учрашувда "Шерлар" сафида асосий таркибнинг барча футболчилари майдонга тушиш имкониятига эгалар. Жароҳат олган ёки дисквалификацияга учраган ўйинчилар мавжуд эмас.

Жамоалар чемпионатлар тарихида ўзаро 21 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 15тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 2 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 4 баҳсда АГМК зафар қучган. 32 бор рақиблар дарвозаси ишғол қилиниб, 13 марта тўп ўтказиб юборилган.

Олмалиқда ўтган беллашувларнинг 7тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. 3 бор мезбонларнинг қўли баланд келган. Энг йирик ғалабамиз 4:1 натижаси билан рўй берган.

АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 12 июль, пайшанба куни 21:00да ОКМК стадионида бошланади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар