{{ message }}

«Ливерпуль» клуби Дибала учун 90 миллион евро тўлашга тайёр

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Пауло Дибала билан ҳали ҳам «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. TyC Sports нашрининг маълумот беришича, мерсисайдликлар аргентиналик футболчи учун 90 миллион евро тўлашга тайёр.

Дибаланинг «Ливерпуль» клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар Криштианунинг Турин клуби сафига ўтганидан сўнг яна авж олди. Португалиялик футболчининг келиши «Юве»нинг бошқа ёш ҳужумчиларига соя солиши мумкин.

«Ювентус» клуби раҳбарияти Дибала ва яна бошқа ҳужумчи Гонсало Игуаин билан ҳам музокара ўтказишга тайёр. Дибаланинг режалари эса ҳали номаълумлигича қолмоқда.

Манба: www.tycsports.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар