{{ message }}

Ярмоленко «Боруссия Д»дан АПЛ клубига ўтди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Андрей Ярмоленко фаолиятини «Вест Хэм» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақида Англия клуби расмий твиттер саҳифасида эълон қилди.

Аввалги хабарларга кўра, Ярмоленко немис клуби билан 4 мавсумга мўлжалланган шартнома имзолаши керак эди. Сўнгра «Вест Хэм» клуби трансфер миқдорини узоқ муддат ҳал эта олишмаган - «Вест Хэм» 22 миллион евро ва 3 миллион бонус таклиф қилган, бироқ «Боруссия» ўз навбатида 25 миллион евро ва 3 миллион бонус деб туриб олган.

Ярмоленко Киевнинг «Динамо»сидан «Боруссия» сафига 2017 йили ёзида ўтган эди. Ўтган мавсум украиналик футболчи дортмундликларнинг 18 та ўйинида иштирок этган ва 3 та гол, 2 та голли узатмаларни амалга оширган.

Манба: www.twitter.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар