{{ message }}

FIAT ишчилари Роналдунинг қиммат трансфери сабаб норозилик билдирмоқда

FIAT ширкати ишчилари Криштиану Роналдунинг «Ювентус» клуби трансферидан норози бўлишмоқда. Автоконцерн ходимлари расмий баёнот ҳам билдириб чиқишди ва унда ушбу саволга нисбатан ўз қарашларини ёритиб ўтган. Аниқлик киритиб ўтамиз, FIAT «Ювентус» клуби каби у ҳам Exor холдинги таркибига киради.

«Ҳозирча ишчилар сабр қилишмоқда, лекин бунинг охири бор, ширкат бир одам учун миллионлар тикмоқда. Бу адолатданми? Бир киши миллионлар топиши оддий ҳолат, бироқ минглаб оилалар ҳаттоки ойнинг ўртасига қадар ҳам кун кечира олмаяпти. Ширкат ўз ишчилари манфаатини биринчи ўринга қўйиши лозим, бу мақсад бўлиб хизмат қилиши керак. Бугун эса бундай эмас, раҳбарларга футбол олами ва байрамлар муҳим», - дейилга мурожаатда.

Манба: www.footballhd.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар