{{ message }}

Шота Арвеладзе: Ўз ўйинимизни кўрсатишга интилишимиз керак

"Пахтакор" бош мураббийи АГМК билан учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Чемпионат давом этмоқда. Шу сабабли ҳар бир ўйинга жиддий муносабатда бўлиб, ўйнашда давом этиш лозим. Бизга иссиқ об-ҳаво халал берган тақдирда ҳам ўз футболимизни намойиш этишга уринамиз. АГМК тўғрисида гапирадиган бўлсам, бу жамоа ноқулай рақиб. Улар жуда жипс ўйнашади ва охиригача қаршилик кўрсатишади. Бизни қизиқарли ва кескин учрашув кутмоқда деб ўйлайман.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар