{{ message }}

Гиггз Криштианунинг трансфери ҳақида: Роналду Мессидан зўр бўлиш фикри билан яшайди

Собиқ футболчи Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед» клубида Роналду билан бирга тўп сурган. Сўнгра Криштиану «Реал» клуби сафига ўтган ва ҳозирда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилади.

«Мен унинг «Реал» клубини тарк этиб Италияга кўчиб ўтганини эшитиб ҳайрон бўлдим.

Ўйлайманки, бу унинг учун катта синов бўлади, лекин у топ-клуб сафига қўшилмоқда. Тасаввур қилинг: «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус». Ажойиб резюме!

У Мессидан кучли бўлиш фикри билан яшайди. Эндиликда у ўйлайди: Мен бу ишни Англияда қилдим, Испанияда қилдим, Португалия термаси билан амалга ошди ва энди Италия билан ҳам ғалаба қозонаман».

Балким унга куч бағишловчи савол шудир: «Роналду Мессидан кучлими?», - дейди Гиггз ITV эфирида.

Манба: www.itv.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар