{{ message }}

Хорватия – Англия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018 ярим финали доирасида кечган ўйинда Англияни мағлуб этишга эришди. “Лужники”да бўлиб ўтган баҳсда хорватлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Ушбу баҳснинг энг яхши футболчиси номига Хорватия ярим ҳимоячиси Иван Перишич лойиқ кўрилди.

Перишич мувозанатни тиклаган голга муалилфлик қилиш билан биргаликда, қўшимча бўлимларда жамоасига ғалаба келтирган Манжукичнинг аниқ зарбасига голли узатмани амалга оширди.

Манба: www.fifa.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар