{{ message }}

Далич: Менинг футболчиларим Англияга қарши заҳирага олишимни исташмади. Ҳеч ким таслим бўлмади!

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич жамоасининг Англия устидан қозонган ғалабасини изоҳлаб ўтди. Хорватлар қўшимча бўлимларда Англияни енгишди.

«1998 йилги Хорватия – Франция ўртасидаги ўйинни эслайман, ўша мусобақанинг илк 3 ўйинида Францияга мухлис эдим. Бироқ мен Хорватияга қайтишга мажбур бўлдим, чунки ўйнаш керак эди. Биз ўшанда мағлуб бўлдик, бутун Хорватия буни эслайди. Шукининг голини нишонладик, ҳимояга ўтишимиз билан ҳисоб тенглашди. Ўша ўйин биз учун тарихий аҳамият касб этади. Биз энг яхши ўйин – финалга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бор.

Бизнинг мухлисларимиз нечталигини билмадимку, лекин улар бизни қўллаб-қувватлашди, айниқса бизга қийин бўлганида. Улар бизни бошимизни кўтаришга мажбур қилишди. Македониянига ҳам миннатдорлик билдирмоқчиман – уларнинг мураббийи Хорватияни қўллаб-қувватлаб менга хабар йўллади. Бизни қўшни давлатлар ҳам далда бергани ёқимли албатта.

Жисмоний тайёргарлик учун жавоб берадиган сеҳргар ким? Бу яхши савол. Бизнинг футболчилар кўрсатган иш, уларда куч борлигини кўрсатиб беради. Мен алмаштиришларни амалга оширмоқчи эдим, лекин улар исташмади, ўйнашни хоҳлашди. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларимизга раҳмат айтмоқчиман. Баъзи ўйинчиларда жароҳат бор эди, кимдадир фақат битта оёқ ишламоқда, лекин ҳеч ким оғриқдан нолимади. Улар ҳатто қўшимча бўлимларда ҳам менга: Бизни алмаштирманг дейишди. Ҳеч ким таслим бўлмади!», - дейди мутахассис.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар