{{ message }}

Лука Модрич: «Олтин тўп» ҳозир мени қизиқтирмаяпти

“Реал” ҳамда Хорватия термаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ финалига йўлланма қўлга киритилганидан сўнг ўзининг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имкониятларига баҳо беришдан бош тортди.

Май ойида хавбек мадридлик клуб сафида Чемпионлар лигаси ғолибига айланганди.

“Ҳозир мени нима энг ками қизиқтираётган бўлса, бу “Олтин тўп”. Олдинда ЖЧ финали, ҳаёлим фақат ҳал қилувчи ўйинга қаратилган.

Франция — биз рўбарў келишимиз мумкин бўлган рақиблар орасида энг кучлиси. Умид қиламанки, уларга тишимиз ўтади”, — деди Модрич.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар