{{ message }}

Маттеус: Мбаппенинг тезлиги ЖЧ-2018 финал ўйинини ҳал қилиши мумкин

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус жаҳон чемпионати – 2018 финал ўйинининг фаворити номини айтиб ўтди. Баҳсда Франция ва Хорватия терма жамоалари дуч келади.

«Франция терма жамоаси ярим финал натижаларидан қатъий назар фаворит саналади. Улар ЖЧ-2018да жуда ҳам тартибли ўйин кўрсатмоқда. Уларда ўртача савиядаги ўйинчи ўйнайдиган чизиқнинг ўзи йўқ. Барча футболчилар топ ва экстра-класс даражада.

Айниқса Килиан Мбаппени алоҳида айтар эдим. Унинг тезлиги финал ўйинини ҳал этиши мумкин. Дидье Дешам шогирдлари Бельгияга қарши ёрқин ўйнамаган бўлса ҳам, уларнинг омади келди дея олмайман», - дейди Маттеус «Известия» нашрига.

ЖЧ-2018 финал ўйини 15 июль куни Тошкент вақти билан соат 20: 00 да бўлиб ўтади.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар