{{ message }}

ОАВ: Неймар Роналдунинг трансферидан сўнг «Реал»га ўтиши ҳақида ўйланиб қолди

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ўзининг «Реал»га трансфери борасида ўйланиб қоли, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Бразилиялик футболчининг шубҳалари Роналдунинг «Ювентус» жамоаси сафига ўтгани билан боғлиқ. Неймар бошиданоқ «Реал» клубига ўтмоқчи ва португалиялик футболчи билан тўп суриб, кейинчалик унинг ўрнини эгаллаши лозим эди. Лекин Роналду ва бош мураббий Зайниддин Зиданнинг кетганидан сўнг «Қироллик клубида» қайта қурилиш ишлари кутилмоқда ва Неймар бошқа жамоага ўтиб таваккал қилгиси йўқ.

Бразилиялик футболчи футболчилик фаолиятини «ПСЖ» клубида давом эттирмоқчи. Парижликлар ҳам Неймарни жамоада олиб қолиб, «Барселона» клубидан Филиппе Коутиньони ҳам сотиб олмоқчи.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар