{{ message }}

CAFA U-15 Championship. Пойтахтимизда яна бир нуфузли мусобақа

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз “CAFA U-16 championship” минтақа чемпионатига мезбонлик қилган эди.

Бу мусобақада Усмон Тошев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоаларини мағлуб этиб мусобақа ғолибига айланганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

Жорий йилнинг 22-30 июль кунлари Тошкент шаҳри Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинаётган яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди. Ўсмирлар ва ёшлар футболини ривожлантириш дастури асосида бу сафар “CAFA U-15 championship” мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Эрон ва Қирғизистон терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Баҳслар “Миллий”, “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” стадионларида ўтказилади.

“CAFA U-15 championship” мусобақасининг ўйинлари тақвими:
22.07.2018 18:30 Турманистон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
22.07.2018 21:00 Қирғизистон – Эрон (“Миллий” стадиони)
22.07.2018 21:00 Афғонистон – Тожикистон (“Локомотив” стадиони)

24.07.2018 18:30 Ўзбекистон – Тожикистон (“Локомотив” стадиони)
24.07.2018 21:00 Афғонистон – Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)
24.07.2018 21:00 Туркманистон – Эрон (“Пахтакор” стадиони)

26.07.2018 18:30 Тожикистон – Туркманистон (“Миллий” стадиони)
26.07.2018 21:00 Эрон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)
26.07.2018 21:00 Ўзбекистон – Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)

28.07.2018 18:30 Қирғизистон – Тожикистон (“Миллий” стадиони)
28.07.2018 21:00 Эрон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
28.07.2018 21:00 Афғонистон – Туркманистон (“Пахтакор” стадиони)

30.07.2018 18:30 Тожикистон – Эрон (“Миллий” стадиони)
30.07.2018 21:00 Турманистон – Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)
30.07.2018 21:00 Ўзбекистон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар