{{ message }}

Поль Погба: Евродаги хатоларга йўл қўймаймиз, биз ҳаммаси ҳал бўлди деб ўйлаган эдик

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ЖЧ-2018 финал ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди. Баҳсда французлар Хорватия терма жамоаси билан 15 июль куни ўйнайди.

«Мағлубият аламини биламан. Сиз ҳам биласиз. Ҳеч ким бунинг такрорланишини истамайди.

Биз ЖЧ финалини, Евро финалидаги каби муҳокама қилмаймиз. Ўшанда ўйин масаласи ҳал бўлди деб ўйлаган эдик ва бу бизнинг хатомиз бўлди. Ҳозир ҳеч ким бу ҳақида ўйламаяпти.

Финалда ўйнаш ва ғалаба қозониш лозим. Буни бир зум ҳам унутмаслик лозим. Биз Францияни хурсанд қилмоқчимиз. Барча байрам қилишини кўриш истагидамиз», - дейди Погба.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар