{{ message }}

Болалар футболи. Тошкент вилоятида "Ёз - ўтмоқда соз" шиори остида футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Болажонлар ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишларини таъминлаш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда ҳар бир вилоятда футбол фестивалларини ташкил этишга қарор қилгани ҳақида аввал хабар бериб ўгандик.

“Ёз ўтмоқда соз” шиори остидаги мини футбол мусобақалари бу сафар Тошкент вилоятининг Туябўғиз қўрғонида жойлашган "Маржон" оромгоҳида бўлиб ўтди.

ЯРИМ ФИНАЛ
"Лочинлар" - "Нурафшон" - 0:0 (пен. бўй.: 3:1)
"Тошкент" - "Хафай" - 1:0

ФИНАЛ
"Лочинлар" - "Тошкент" - 3:2

Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар