{{ message }}

Расман: «Барселона» клуби ўз сафига «Севилья» ҳимоячисини қўшиб олди

«Севилья» клуби ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини «Барселона»да давом эттиради, бу ҳақида кўк-анор ранглилар матбуот-хизмати маълум қилди.

Аввал хабар қилинганидек, каталонияликлар франциялик футболчининг шартномасида қайд этилган товон пули бўлимини ишга солишган ва 35,9 миллион евро тўлашди.

Лангле «Барселона» клуби билан 5 мавсумга – 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Унинг янги товон пули миқдори 300 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: www.championat.cim
Киритиш

Ўхшаш хабарлар