{{ message }}

Перишич оғриқ билан Москвадаги шифохонага мурожаат қилди

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Перишич Москва шифохоналарининг бирига оёғида оғриқ туфайли мурожаат қилди. «Лайф» нашрининг маълумот беришича, шифокорлар ҳозирда спортчини кўрикдан ўтказишмоқда ва барча изланишларни олиб боришмоқда.

Хорватия терма жамоаси 1/2 финалда Англияни мағлуб қилиб ЖЧ-2018 финалига йўл олди. Ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлиб Перишич тан олинган. «Интер» футболчиси ушбу ўйинда илк голга муаллифлик қилди.

Финалда Хорватия терма жамоаси Франция билан куч синашади.

Манба: www.life.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар