{{ message }}

Sky Sport Italia: «Челси» клуби Контени бўшатиб юборди

Италия ОАВ лари «Челси» клуби ўзининг бош мураббийи Антонио Контени бўшатиб юборгани ҳақида гапиришмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, 48 ёшли мутахассис билан биргаликда мураббийлар жамоасини унинг ёрдамчилари ҳам тарк этган. Аввалги тарқатилган маълумотларга кўра, лондонликларнинг янги бош мураббийи этиб «Наполи» собиқ устози Маурицио Сарри тайинланади.

Конте «Челси» клуби 2016 йилда бошқарувни олган эди. 2016/17 мавсумда мутахассис жамоа билан Англия чемпионатида тенгсиз деб топилди ва яна бир йил ўтиб Англия Кубогига эга бўлди. Жорий мавсум «Челси» мусобақада атиги 5-ўрин билан кифояланди.

Манба: www.skysport.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар