{{ message }}

«Сўғдиёна» ўзида «Бухоро»га жавобсиз учта гол урди

Ўзбекистон миллий чемпионати – Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Бухоро" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлим вазиятлар бой чиқмади ва танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Бироқ, иккинчи бўлимда бирига учта гол гувоҳи бўлиш мухлисларга насиб этди ва шуларнинг барини жиззаҳликлар киритишди.

Дастлаб, 48-дақиқада Милинкович пенальтидан ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Рашидов ҳамда Норхоновларнинг голлари якунда "Сўғдиёна"га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Суперлига, 14-тур

Сўғдиёна — Бухоро 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 48 пенальти Милинкович 2:0 – 51 Рашидов, 3:0 – 54 Норхонов.
Сўғдиёна – Милан Митрович, Сардор Қулматов, Шохруз Норхонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Сернас Дарвидас, Руслан Мелзиддинов, Ким Донг Хи, Милаш Симонович, Никола Милинкович, Ихтиёр Тошпўлатов.
Бухоро – Асилбек Омонов, Бобиржон Омонов, Арслонмурот Амонов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Раҳматулло Бердимуродов, Суҳроб Неъматов, Вадим Чемиртан, Азиз Ибрагимов.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар