{{ message }}

«Бунёдкор» Тошкентда Иброҳимовнинг дубли эвазига «Нефтчи» устидан иродали ғалабага эришди

Ўзбекистон миллий чемпионати – Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Нефтчи" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида Шерзод Ҳакимов ҳисобни очишга муваффақ бўлиб, меҳмонларни ҳисобдан олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасига келиб эса Жавлон Иброҳимов жавоб тўпини киритди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас унинг ўзи ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Финал ҳуштагига қадар таблода шу натижа сақланиб қолди.

Суперлига, 14-тур

Бунёдкор — Нефтчи 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 42 Ҳакимов, 1:1 – 66 Иброҳимо, 2:1 – 69 Иброҳимов.
Бунёдкор – Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Акром Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов.
Нефтчи – Музаффар Абдуллаев, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Муродбек Бобожонов, Аброрбек Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожиматов , Шерзод Ҳакимов, Достон Турсунов

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар