{{ message }}

ЖЧ-2018. Финал ўйинига ҳакамлар тайинланди

ЖЧ-2018 мусобақаси финалидан ўрин олган Франция – Хорватия учрашувига ҳакамлар тайинланди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди.

Ўйинни Нестор Питана бошчилигидаги аргентиналик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Эрнан Майдана ва Хуан Белаттилар ёрдам беришади.

Захира ҳаками – Бьорн Куйперс.

Бу учрашув Питана учун турнирдаги бешинчи ўйин бўлади. 43 ёшли мутахассис ўз фаолиятида илк бор ЖЧ финалини бошқариб боради

Манба: www.fifa.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар