{{ message }}

Анчелотти «Реал» билан Бензема трансфери борасида алоқага чиқди

«Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема билан «Наполи» бош мураббийи жиддий равишда қизиқмоқда.

«Наполи» клубининг янги бош мураббийи Карло Анчелотти «Қироллик клуби» раҳбарияти билан шахсан алоқага чиқиб франциялик футболчининг трансфери ҳақида сўраган, деб хабар бермоқда Jugones канали.

Бироқ «Реал» Бенземани қўйиб юбориш фикрида эмас ва «Наполи» устозига рад жавобини берган.

Мадрид клубини ҳужумчи Криштиану Роналду тарк этди ва бунинг оқибатида «Реал» яна бир ҳужумчидан воз кечишга тайёр эмас.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар