{{ message }}

Рўзиқул Бердиев: «Қизилқум» тажрибали жамоа

“Насаф” – “Қизилқум” (0:0) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни айтди.

- Рақибимиз бизга нисбатан жуда тажрибали эди. Маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа. Улар ушбу маҳорати эвазига, тўпни яхши назорат қилишди. Бу орқали бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон беришмади. Албатта бугун ўтган ўйинга қараганда ўйин суръати ҳам паст бўлди. Афсуски ташкил этган ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Футболда гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди. Ўйлайманки, ёш футболчиларимиз бундай ўйинларда тажриба ортиради ва келгусида керакли ўйин амалиётига эга бўлишади.

Ғалаба қозонишни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда ҳоҳлаяпмиз, афсуски буни уддалай олмаяпмиз. Аммо шу мақсаддаги ҳаракатимизни тўхтатмаймиз.

Таркибимиз қанчалик ёш ва тажрибасиз бўлмасин, биз вазиятдан чиқишимиз керак. Биз биламиз, мухлислар биздан ғалаба кутишаяпти.

Албатта, Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳам бизга панд бераяпти. Уни тезроқ сафга қайтишидан умид қилиб қоламиз.

Манба: www.fc-nasaf.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар