{{ message }}

Вагиз Галиулин жиддий жароҳат олди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Тамбов» клуби ҳимоячиси Вагиз Галиулин ФНЛ 3-тури доирасида «Нижний Новогород»га қарши кечган ўйинда (0:0) жароҳат олди.

Клуб расмий сайтининг хабар қилишича, футболчининг чап оёғи кафтида ёрилиш юзага келган ва Галиулин йил охиригача майдонга туша олмайди.

Ҳамюртимиз Финландияда операция қилинади. Тахминларга кўра, Галиулиннинг тикланишига камида тўрт ой вақт кетади, майдонга қайтиши учун эса беш ойдан ошиқ муддат керак бўлади.

Агар бу тахминлар ўзини оқласа Вагиз Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Манба: www.fc-tambov.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар