{{ message }}

Эктор Купернинг Ўзбекистон МТЖга мураббий бўлиши жаҳон ахборот олами нигоҳида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси аргентиналик мутахассис Эктор Купер билан шартнома имзолагани, 6 август куни у миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи сифатида таништирилиши хақида хабар берган эдик. 
 
Ўзбекистон миллий терма жамоасига жаҳон футболи оламида машҳур бўлган мутахассиснинг келаётгани дунёнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳамда ФИФА ва ОФК расмий веб саҳифалари нигоҳидан четда қолмади. Улар юртимиз футбол оламига кириб келаётган мутахассис хақида бир қатор ахборотларни ўз ўқувчиларига ҳавола этдилар. Уларнинг айримлари билан Сизларни таништириб ўтамиз.
 
ФИФА ташкилотининг расмий саҳифаси бўлган fifa.com сайти “Cuper takes the reins of Uzbekistan”  яъни “Купер Ўзбекистон терма жамоасининг жиловини қўлга олди” номли мақола чоп этди. Мақолада Эктор Миср давлатини 28 йил деганда жаҳон чемпионатига қайтаргани ҳамда ушбу қаҳрамонликни Ўзбекистон билан уддалашини ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари кутаётгани ҳақида фикрлар билдирилган.
 
Осиё футбол конфедерациясининг расмий саҳифаси ҳисобланган the-afc.com сайти “Cuper to helm Uzbekistan” яъни “Купер Ўзбекистон терма жамоасини бошқаради” номли мақола жойлаштирди. Ушбу мақолада мураббийнинг Миср терма жамоасидаги ва клублардаги фаолиятига қисқача назар ташлаган ҳамда Ўзбекистон ЖЧ-2022 га чиқиш учун ушбу мураббийга умид боғлаётгани ҳақида ёзиб ўтган.
 
Жаҳонга машҳур “Reuters” агентлиги “Cuper takes over as Uzbekistan head coach” “Купер Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади” номли мақолани мухлислар ҳукмига ҳавола этиб, ушбу мақолада Эктор Купернинг фаолиятига қисқача тўхталиб ўтган. Ҳамда Ўзбекистон футболининг 1994 йилдан кейинги янги тарихи, Осиё минтақаси мусобақаларидаги иштироки , 2019 йилги Осиё кубогидаги рақибларимиз ва имкониятларимизга тўхталиб ўтган. 
 
Испаниянинг europapress.es нашри “Reuters” агентлигининг мақоласини испан тилида чоп этган бўлса, tycsprorts.com нашри “Hector Cuper, Nuevo tecnico de Uzbekistan” “Эктор Купер Ўзбекистоннинг янги мураббийи” номли мақолани чоп этди. Мақолада Эктор Купер ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида маълумотлар берилиб, Купер олдига Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧ-2022га олиб чиқиш вазифаси қўйилиши ҳақида тўхталиб ўтган.
Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар