{{ message }}

Эктор Купер 6 август куни юртимизга етиб келади

Ўзбекистон миллий терма жамоасини аргентиналик 62 ёшли мутахассис Эктор Рауль Купер бошқариб боришини хабар қилинган эди. 
 
Терма жамоамизнинг янги бош мураббийи 6 август куни тонгги соат 06:10да юртимизга етиб келади. Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”да Эктор Куперни кутиб олиш маросими ташкил қилинади. 
 
Шу куни соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
 
Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади.
Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар