{{ message }}

Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу саҳифа орқали ушбу маросимни матнли ёритиб борамиз.

Бир оздан сўнг Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани бошланади.

14:50. Мутахассислар ва мутасаддилар аста-секин кириб келишмоқда.

15:05. Купер МОҚ саройига кириб келди, тез орада матбуот анжумани бошланади

15:07. Купер иштирокидаги матбуот маросими бошланди

“Катта йўлни бошида турибмиз ва аста секин бу мақсад сари олға борамиз. Барчамиз биргаликда ҳамжиҳатликда Ўзбекистон ТМЖнинг энг катта орзуси сари борамиз.

Кутиб олиш маросими ажойиб бўлди. ЎФА раҳбарлари ва ҳатто мамлакат раҳбариниг бунга эътибор қарартгани мени ҳайрон қолдирди.

Энг аввало, футболчилар, миллий чемпионат ва футболчилар билан танишишим лозим”.

Саволларга ўтилди:

– Олимпия терма жамоасига ҳам алоқадор бўласизми?

– 3+1 кўригнишидаги шартнома имзоладик. Биринчи навбатда бу – терма жамоа. Олимпия термасини кузатиб боришим мумкин, аммо фақат МТЖ билан шуғулланаман ва унга жавоб бераман.

– Ўзбек футболи борасида тасаввурга эгамисиз?

– Ҳозир танишиб чиқмоқдаман. Юртингиз футболи ҳақида кўп нарса биламан деб айта олмайман. Аста-секин чуқурроқ ўрганиб бораман.

– Мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистонда қанча мудадт истиқомат қиласиз, ҳар доим шу ерда бўласизми ёки маълум муддат ва йиғинларда келасизми?

– Олдинги мураббийлар қандай ишлаганидан хабарим йўқ. Бу бир йил ичида ҳал бўладиган нарса эмас. Албатта, баъзи вақтларда Испания ва Аргентинага бориб келишим мумкин.

– Маҳаллий мураббийларни ҳам ўз мураббийлик штабингизга жалб қиласизми?

– Буни вақт кўрсатади. Бу борада маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти билан танишмай туриб жавоб бера олмайман

– Ўйин фалсафангиз қанақа: футболчиларга қараб тактика танлайсизми, ёки ўйин услубингизни футболчиларга сингдирасизми?

– Олдинроқ айтиб ўтганимдек, бу адаптация жараёнига боғлиқ. Агар футболчилар менинг фалсафамга муносиб бўла олишмаса уларга кўникишга мажбурман.

– Ўзбекистон терма жамоасидан тушган таклифдан сўнг ҳаёлингизга нима келди ва бунга рози бўлиш учун қанча вақт керак бўлди.

– Бунга сабаб ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлгани ва ЖЧлардаги иштироки. Бу мамлакатнинг таклифи мени қизиқтириб қўйди.

– Тажрибангиздан келиб чиқиб, Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқишга кафолат бера оласизми?

– Ҳаммасининг иложи бор. Сабр бўлса, шароитлар бўлса ҳаммасининг иложи бор. Мен кафолат бера олдиган ягона нарса – бу ишлаш. Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун тинмай меҳнат қилишга барчангизга ваъда бераман.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар