{{ message }}

«Атлетико» Диего Годинни «МЮ»га сотишдан бош тортди

"Атлетико" ҳимоячиси Диего Годин "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди.

Sky Sports телеканалининг маълумотига кўра, "МЮ" вакиллари бугун мадридлик клуб билан боғланганлар, аммо шу заҳоти 32 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери борасида рад жавобини олганлар.

"Атлетико" ва Годин янги шартнома имзолаш жараёнида бўлиб турибди, шунинг учун ҳам ўйинчи сотилмайди.

Уругвай термаси аъзоси 2010 йилдан буён "Атлетико" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар