{{ message }}

Июль ойининг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championatasia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSI Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Унга кўра, 6 ўйинда 5 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган Марат Бикмаев 1-ўринни банд этди. Ушбу футболчи PEPSI Суперлига клублари ва мураббийлари томонидан энг кўп овоз берилган номзодга айланди. Мухлислар сўровномасида эса Бикмаев учинчи бўлди. Умумий баллар сарҳисобига кўра эса барибир Бикмаевга етадиган рақобатчи топилмади. Иккинчи поғона эса овоз бериш натижаларига кўра, Тиаго Безеррага насиб этди. Безерра мухлислар ўртасидаги овоз беришда ғолиб бўлди. Лекин мураббийлар ва сардорларнинг аксарияти бу футболчини 2-ўринга лойиқ топишди. 3-ўриндан эса Жавлон Иброҳимов жой олди. 

Энг яхши футболчига берилган овозлар рўйхати билан бироздан сўнг ПФЛ расмий сайтида танишишингиз мумкин бўлади.

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар