{{ message }}

«Эвертон» клуби «Барселона»нинг иккита футболчисини ўз сафига қўшиб олди

«Барселона» футболчилари ҳисобланмиш ҳимоячи Йерри Мина ва ярим ҳимоячи Андре Гомешлар ўз фаолиятларини «Эвертон»да давом эттиришади. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти маълум қилди.

Мерсисайдликлар клуби колумбиялик футболчини сотиб олишган, португалиялик ўйинчи эса ижарага олинган.

23 ёшли футболчининг трансфери инглизларга 30,25 млн еврога тушди, шунингдек, 1,5 млн миқдорида бонус пуллари ҳам бор. «Барселона» уни қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Андре Гомеш эса 2,25 млн евро эвазига бир йилга ижарага олинган.

Манба: www.fcbarcelona.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар