{{ message }}

Европа Лигаси ўйинида ҳакам бошини ёрган мухлис қўлга олинди (фото)

Европа Лигаси «Штурм» ва АЕК жамоалари ўртасида кечган баҳсда ҳакамга нарса улоқтирган шахс қўлга олингани ҳақида Австрия клубининг расмий сайти хабар бермоқда.

Ўйин 78-дақиқада бош ҳакам ёрдамчиси Фредрик Клювер бошига нарса улоқтирилганидан сўнг тўхтатилди. Унга шиша идиш улоқтирилган айтилмоқда.

Ҳар икки жамоа трибуна остига йиғилишди. УЕФА вакиллари билан бўлган муҳокамадан сўнг ҳакамлар ўйинни давом эттиришга қарор қилди. Клюверга эса керакли тиббий хизмат кўрсатилди.

40-дақиқалик танаффусдан сўнг ўйин давом эттирилди, Клювернинг ишини 4-заҳира ҳакам бажарди.

«Европа Лигаси баҳсида мухлисларнинг ўзини бундай тутиши яхши эмас. Бу бизнинг клуби ва умуман футбол имиджига салбий таъсир кўрсатади. Футбол байрам бўлиб қолиши керак, асосий мақсад ёрқин ва чиройли ўйин. Кўп сонли мухлисларимиз олдида бугун яхши ўйин кўрсата олмаганимиздан афсусдамиз.

Ҳакамга нарса улоқтирган шахс қўлга олинди. Уни жазолаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг клуб лайсменга соғлиқ тилаб қолади», - дейилган Австрия клуби сайтида.

Манба: www.twitter.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар