{{ message }}
«Зенит» минскнинг «Динамо» клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Учрашув Минск шаҳрида бўлиб ўтди ва 4:0 ҳисоби билан якун топди.
Биринчи голни ярим ҳимоячи Урош Николич 12-дақиқада киритди. Танаффусга қадар Хващинский ва ҳимоячи Нино Галович устунликни мустаҳкамлашди. Ўйинда нуқтани Николич 67-дақиқада қўйди.
Европа Лигаси 3-саралаш босқичи бошқа ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди. «Торпедо» клуби ўз майдонида «Кукеси» жамоасини енгди (5:2), молдовиянинг «Шериф» клуби ўз майдонида исландиянинг «Валур»ига имкон қолдирмади (1:0), «Динамо-Брест» клуби сафарда йирик ҳисобда кипрнинг «Аполлон» клубига мағлуб бўлди. Украинанинг «Заря» клуби уйида «Брага» билан дуранг ўйнади (1:1), «Рейнжерс» эса «Марибор» футболчиларини аяб ўтирмади (3:1).
Жавоб ўйилари 16-август куни бўлиб ўтади
Фикрлар сони 0