{{ message }}

Жозе Моуриньо: Погба «МЮ»да бахтли ва майдонда ишлашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Поль Погбанинг ҳолатига баҳо бериб ўтди.

"Погба душанба куни клуб ихтиёрига келиб қўшиб. Менинг назаримда, у бахтли ва майдонда ишлашга тайёр.

У душанба, сешанба ва чоршанба кунлари анчагина меҳнат қилди. Погба – ҳолати ҳақида албатта суҳбатлашадиган футболчилардан бири.

Мен шунингдек Лингард, Феллайни ва Янглар билан ҳам гаплашдим. Агар имкони бўлса улар 10, 20 ёки 30 дақиқага майдонга тушадилар.

Бизда танлов у қадар бой эмас, шунинг учун таркибда мавжуд ўйинчиларнинг боридан фойдаланишни истайман", – деди Моуриньо.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар