{{ message }}

Эктор Купернинг ёрдамчиси Индонезияда Ўзбекистон ОТЖ ўйинини кузатмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купернинг ёрдамчиси Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шоудаф айни вақтда Индонезияда бўлиб турибди.

Маҳмуд Фаёз Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иштирокини кузатиб боряпти. Мураббий Бангладеш (3:0) ва Қатар (6:0) терма жамоаларига қарши кечган ўйинни стадионда кўрган ва Эктор Куперга ОТЖ футболчилари бўйича ҳисобот тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2019 йилнинг январь ойида БААда бўладиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриши лозим.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар