{{ message }}

Роналдунинг «Ювентус»даги илк расмий ўйини нечта томошабин йиғди?

Криштиану Роналдунинг "Ювентус"даги дебют ўйинини нечта томошабин кузатиб боргани маълум бўлди.

Football Italia нашрининг хабар қилишича, португалиялик футболчининг "Юве"даги илк расмий ўйини Италияда 2 млн 330 минг 234та аудитория йиққан. Бу эса А Серия тарихидаги тўртинчи энг яхши кўрсаткичдир.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ушбу ўйинда "Кьево"ни (3:2) иродали тарзда енгди, Роналду эса гол ура олмади.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар