{{ message }}

Бекхэм УЕФА президенти соврини билан тақдирланади

УЕФА «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бэкхемни президент соврини билан мукофотлайди.

«Президент соврини билан биз улкан ютуқлар, профессионаллик ва ўрнак бўлса арзийдиган шахсларни тақдирлаймиз.

Бу йили мен совринни Дэвид Бэкхемга беришга қарор қилдим, чунки у футбол ҳалқаро элчиси ҳисобланади. Ўйиннинг қадри ва қимматини дунёнинг ҳар бир чеккасида оширишга ҳаракат қилмоқда.

Албатта унинг гуманитар ёрдамларини ҳам алоҳида таъкидлаш керак, зеро унинг ёрдамидан кўплаб болалар кўмак олишган.

Бэкхем – ўз авлодининг ҳақиқий футбол афсонаси», - дейди УЕФА раҳбари Александр Чеферин.

Манба: www.uefa.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар