{{ message }}

Анри Лига 1 клубига бош мураббий бўлиши мумкин

«Арсенал» клуби ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Тьерри Анри мустақил мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин.

Унинг вакиллари «Бордо» билан музокараларни бошлаб юборди. Аввалроқ француз клуби Густаво Пойетни истеъфога чиқарганди.

Ушбу маълумотни «Арсенал» собиқ устози Арсен Венгер ҳам тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Анри Бельгия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади.

Манба: www.skysports.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар